Уйғуристон дейиш нега хавфли? BBC UZBEK

Описание к видео Уйғуристон дейиш нега хавфли? BBC UZBEK

BBC News O'zbek arxividan - Уйғуристон - хатарли хаёл, хавфли орзу.

Хитой Марказий Осиёда ҳам уйғурларни назорат ва таъқиб қилаётгани айтилади.

Марказий Осиё давлатлари бугун тобора юксалаётган Хитой таъсир доирасига тушишаркан, бу ҳолат уйғурлар ҳаётида яққол кўринмоқда.

Пекин минтақанинг уч давлати - Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшаётган 350 мингга яқин уйғурнинг ўз миллий давлатчилиги ё мустақиллик ҳақида гапиришини истамайди.

Бу мамлакатлардаги аксар уйғурларнинг ота-оналари ўтган ярим аср давомида Хитойдан қочиб келишган. Улар эса шу пайтгача ортда қолган ватанлари - Шинжон Уйғур бўлгаси истиқлоли ҳақида очиқ гапириб келишарди.
   • Уйғуристон  дейиш нега хавфли? BBC UZBEK  

Аммо энди аҳвол ўзгармоқда. Марказий Осиёга миллиардлаб доллар сармоялар киритаётган Хитой, кузатувчиларнинг таъкидлашича, айни мамлакатлардаги уйғурларни ҳам назорат қилаётир.

Тўғри, Хитой бугун Шинжон Уйғур бўлгаси иқтисодини ҳам ривожлантирмоқда.

Уйғурлар Шарқий Туркистон ва ё Уйғуристон, деб ҳам атайдиган Шинжон эса тил, дин ва маданий жиҳатдан уйғурларга яқин бўлган ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари билан Хитой ўртасида муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.

Лекин чегаранинг ҳар икки тарафида яшовчи уйғурларнинг ўзаро маданий алоқалардан ташқари, сиёсий фаолиятга ҳам киришиши Хитой учун исталмаган бошоғриқдир.

Сўнгги йиллари Марказий Осиё давлатлари бир нечта уйғурни ушлаб, Пекинга топширишди. Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, улар Хитойда ё қатл этилган, ё узоқ йилларга қамоққа ташланган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил BBC News Channel ҳамда BBC World News телеканаллари Our World ("Бизнинг Дунё") дастури учун Марказий Осиё уйғурлари ҳақида инглиз тилида махсус телекўрсатув тайёрлаган.

"Уйғуристон ёки хатарли хаёл" теледастурини ўзбек тилида томоша қилинг.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке