Ўзбекистон: Катта Лангар - қадим Қуръон изидан... - BBC Uzbek

Описание к видео Ўзбекистон: Катта Лангар - қадим Қуръон изидан... - BBC Uzbek

Жаҳонда саноқли кўрилган қадим Қуръони Каримнинг бу мусҳафини Ўзбекистонга ким олиб келганди? Қачон ва қандай қилиб? Нима учун унинг муқаддас саҳифалари ҳозирда жаҳоннинг турли нуқталарига тарқалиб кетган?

Қашқадарё вилоятидаги Катта Лангар қишлоғида тарихи минг йилдан кўпроққа тақалувчи Қуръони Карим мусҳафи асрлар мобайнида сақлаб келингани кўпларга шу вақтга қадар маълум бўлмаган.

Баҳорда Би-би-си Ўзбек хизмати “Sevimli TV” канали билан ҳамкорликда журналистик тадқиқот ўтказишга қарор қилди. Рамазон ойи давомида ижодий жамоа биргаликда қилган саноқсиз сафарлари чоғида Катта Лангар Қуръони атрофидаги тарихий фактлар ва афсоналарни текшириб, ушбу муқаддас китобни сақлаган қишлоқ аҳли хотиралари, шунингдек мутахассислар фикрларини йиғишга мувафақ бўлди. Терига ёзилган ўта ноёб Калому Шарифнинг Катта Лангарга келиб қолиш тарихи ва асрлар оша, қўлдан-қўлга ўтиб, авайлаб сақлаб келингани борасида тафсилотларни аниқлашга қодир бўлди. Қўлга киритилган янги маълумотлар, суҳбатлар ва жараён тафсилотлари кундалик равишда “Sevimli TV” орқали махсус кўрсатув, шунингдек янгиликлар дастурлари орқали муфассал равишда Ўзбекистондаги томошабинларга тақдим этиб борилди.

Журналистик изланишларнинг диққатга сазовор нуқталарини ўз ичига олган Би-би-си Ўзбек хизматининг “Катта Лангар Қуръони изидан” ҳужжатли филми иккала жамоанинг биргаликдаги ҳаракатлари самарасидир.

Би-би-си Ўзбек хизмати айни филмни суратга олишда жонбозлик кўрсатган лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Sevimli TV ижодий гуруҳи ва Катта Лангар қишлоғи аҳолисига, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасига алоҳида миннатдорлик изҳор этади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке