Дунё Ўзбекистон қаърида қандай мўъжиза изламоқда? - BBC Uzbek

Описание к видео Дунё Ўзбекистон қаърида қандай мўъжиза изламоқда? - BBC Uzbek

"Агар Бойсундаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларининг уланган жойи топилса, бу дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлади", дейишади тоғшунослар.

2018 йили Россия, Швейцария ва франциялик ғоршунослардан таркиб топган халқаро экспедиция Чўлибайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этдилар.

Чуқурлиги 1415 метрни ташкил этадиган Бойбулоқ Осиёнинг энг чуқур ғори ҳисобланади ва бутун дунё ғоршуносларининг эътиборини ўзига жалб қилган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг энг баланд қишлоғи Деҳиболо ва ундан ҳам юқорида жойлашган Бойбулоқда бўлиб, ушбу видеолавҳани тайёрлади.

Мухбир: Бахтиёр Имомов,
Продюсер: Рустам Қобил,
Тасвирчи: Марат Наджибаев.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке