Ўзбекистон мардикор аёл: ғишт қуяман, кўчада ётаман

Описание к видео Ўзбекистон мардикор аёл: ғишт қуяман, кўчада ётаман

(Ўзбекистон: аёл ва эркак тенглашса, ўзбеклар қандай ўзгаради?
Шаҳноза Соатова Блогер, журналист Тошкент
https://www.bbc.com/uzbek/50264903 )
Ўзбекистон бўйлаб йирик шаҳарларда мардикор бозорлари бор.

Хусусан, Тошкент ва Самарқанд аёл мардикор бозорлари машҳур.

Ўзбекистонда порахўрлик авж олган, тузук маошли иш ўринлари йўқ, ўтган чорак аср давомида давлат идоралари оддий одамларни таҳқирлаб муносабатда бўлди ва амалдорлар фуқаролар дардини деярли эшитмади.

Мавжул прописка тизими чекловлари ҳам одамларнинг бемалол ҳаракатланиб, иш топишига халал беради.

Иложини топган Россия ёки Қозоғистонга иш излаб кетади.

Кетолмаган эркаклар ва ҳатто аёллар ҳам турли ишларни қилиб, пул топиш учун мардикор бозорларига чиқишади.

Ўзбекистон мустақиллик даврида иқтисодини етарлича ислоҳ қилолмади, ҳукумат эса миллионлаб фуқарони иш билан таъминлаш йўлларини эплай олмаяпти.

Иш бўлса ҳам, маош шунчалик камки, унга яшаш ёки оила боқиш имконсиз.

Бунинг устига, давлат органлари ишсизликкка кўз юмиб, юқорига ёқадиган иҳсоботлар чиқариш билан овора бўлиб келгани айтилади.

Кўчада эса милиция вакиллари ҳуқуқсиз ва пулсиз мардикорларни ҳимоя қилиш ўрнига, уларни қувалаб, таҳқирлаб келган.

Мардикорлар деярли ҳимоясиз. Уларни ишга олиб кетган одамлар баъзида пулини бермаслиги, баъзида таҳқирлаши ҳақида ҳам хабарлар чиқиб туради.

ББС Ўзбек Хизмати мухбири Аваз Тоҳиров Тошкент мардикор бозорида бўлиб, у ердаги инсонлар билан суҳбатлашди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке