Йаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah Yaseen Ясин

Описание к видео Йаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah Yaseen Ясин

🟢Муҳаммадлоиқ қори -Йаасийн (Ёсин) сураси ёдлаш учун:
   • Muhammadloiq qori - Yosin surasi yodl...  

🎙Тиловати: Яқуб Насим.
📝Таржима: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

🔹Саксон уч оятдан ташкил топган бу сура ҳам Маккада нозил бўлгандир. У Қуръони Каримга қасам-ла Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқлаш билан бошланиб, сўнгра у Зотни ёлғончи қилган Қурайш кофирлари ва уларнинг топажак оқибатлари ҳақида хабар беради. Бу сурада Аллоҳ таолонинг Антокия шаҳрига юборган элчилари ва шаҳар аҳли уларни ёлғончи қилганлари сабабли ҳалокатга дучор бўлганлари тўғрисида ҳамда ўша ердаги иймон келтирганлиги шарофатидан Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлган Ҳабиб ан-Нажжор исмли бир солиҳ банда ҳақида ҳикоя қилинади.

🔹Яна бу сурада ўқувчи эътибори кеча билан кундузнинг алмашиб туришидаги; ой ва қуёшдек буюк сайёраларнинг бирон сония тиним билмасдан ўз фазоларида ўта нозик интизом билан айланиб туришларидаги Яратганнинг қудратига далолат қиладиган жиҳатларга қаратилади.

🔹Бу сурада иймон ва тақво аҳли учун ҳозирлаб қўйилган жаннат манзаралари ниҳоятда жонли лавҳаларда чизиб берилади ва кофирларнинг тиллар соқов бўлиб, қўллар тилга кирадиган, оёқлар гувоҳлик берадиган қиёмат кунидаги аҳволлари бутун даҳшати билан баён қилинади.

🔹Сура ўзининг илк ояти «Ёсин» номи билан аталган бўлиб, унинг Қуръони Каримда тутган ўрни — мартабаси ҳақида пайғамбар алайҳис-саломдан мана шундай ҳадиси шариф ривоят қилингандир. У зот: «Албатта ҳар бир нарсанинг қалби бордир. Қуръоннинг қалби «Ёсин»дир. Мен бу сурани умматимдан ҳар кишининг қалбида бўлишини истар эдим» деган эканлар.

📝Изоҳ: Шайх Алоуддин Мансур.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке