Бакара Сураси! Уйни шайтон ва жинлардан тозалаб ризк барака бойлик ёгдиради! эрталабки дуолар

Описание к видео Бакара Сураси! Уйни шайтон ва жинлардан тозалаб ризк барака бойлик ёгдиради! эрталабки дуолар

Бақара сурасининг фазилати

 – Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! 

– Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади. 

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасаларни (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти.



#бакарасураси #бакара #сурабакара #дуолар

Комментарии

Информация по комментариям в разработке