Голландия ўрмонида ўлдирилган 101 ўзбек кимлиги аниқландими? O'zbekiston

Описание к видео Голландия ўрмонида ўлдирилган 101 ўзбек кимлиги аниқландими? O'zbekiston

#bbcuzbek #101uzbek #101ўзбек #101узбек
Голландияда ўлдирилган 101 ўзбек борасида нималар маълум?

1942 йили немис фашистлари Голландиядаги концлагерга Смоленскда асир тушган 101 ўзбекни олиб келишади.

Амерсфортдаги концлагерь бўйича сақланган хотира ва архифларга қараганда, фашистлар айнан шу ўзбекларни энг кўп қийнашган.

Уларнинг осиёча юз қиёфалари боис "чала одамлар" деб таҳқирлашган ва ҳатто бош чаноқларини кесиб олиб, ўрганишган.

Бироқ узоқ йиллар бу ўзбекларнинг шахси ва кимлиги номаълум бўлиб қолди.
ББС Ўзбек хизмати журналисти Рустам Қобил ушбу концлагерда бўлган ва 101 нафар ўзбекнинг кимлигини ўрганишга жазм этган инсонлар билан учрашган.

Фожианинг дебочаси:

101 йигит ҳам юз минглаб бошқа ўзбеклар каби Совет Иттифоқи ҳимояси учун урушга чақирилади.

Аммо Смоленск яқинида улар асирга тушадилар.

Кейин фашистлар уларни Европа ғарбидаги олис ва бегона юртга олиб бориб, жанда-жундага ўраб, намойиш қилишади, хўрлашади ва ўлдиришади.

Ҳар куни ўзбекларни оғир ишларга ташлашади, ҳайвондан баттар калтаклашади, оч қолдириб, сичқон тутиб, ўт-ўлан юлиб ейишга мажбур қилишади.

Кўплари ўлади. Ниҳоят, тирик қолганларини ўрмонга олиб чиқиб отишади, исм ва ҳужжатларини ёқишади.

Ушбу фильм - 1941 йил сентябридан то 1942 йил апрелигача Голландиядаги Амерсфорт концлагерида Нацистлар қўлида азоб чеккан 101 номаълум ўзбек ҳақида.

Улар учун ҳозир Амерсфорт яқинида махсус қабристон ташкил этилган.

Бу ўзбеклар балки ораларида балки сизнинг Иккинчи Жаҳон Урушида бедарак кетган бобонгиз, тоға ё амакингиз бордир.

Би-би-си Ўзбек Хизмати 2017 йили тайёрлаган видеолавҳани томоша қилинг.

Муаллиф ва мухбир: Рустам Қобил.
Тасвирчи: Олимхўжа Асқаров.


Фильмда фойдаланилган материаллар:
Stichting Russisch Ereveld жамғармаси,
Эймланд ва Голландия Давлат Архивлари,
Флиҳит ҳамда Камп Амерсфорт миллий ёдгорлиги ва концлагери музейлари,
Питер Яхерга тегишли сурат, тасвир ва чизмалар эди.

Фильмни тайёрлаш жараёнидаги маълумот, маслаҳат ва кўмак учун
тарихчи олим Баҳодир Узоқов ва тадқиқотчи журналист Ремко Рейдингга миннатдорчилик билдирамиз.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке