Коррупция сабаб мактаб директори ўзини осди

Описание к видео Коррупция сабаб мактаб директори ўзини осди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13 мактаб директори 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. Хожатхонада арқон сиртмоққа осилган жасадни иккита ёш бола кўриб қолган ва катталарга хабар берган.

Воқеа гувоҳларининг Nasaf-news ТВ каналига билдиришича, марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида Халқ таълими Китоб туман бўлими мудири Авлоқул Авлаевни айбламоқда. Мархумнинг яқинлари иддао килишича, мактаб директори бўйнидаги 1500 доллар қарзини тўлай олмаганидан қийналиб ўзини осган. Улар бу пулни мактаб директори Халқ таълими туман бўлими рахбарларига пора сифатида беришга мажбур бўлганини билдиришган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке