Қорақалпоғистон: Манзара қатағон даврларини эслатар эди — журналист, Ўзбекистон

Описание к видео Қорақалпоғистон: Манзара қатағон даврларини эслатар эди — журналист, Ўзбекистон

25 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига узоқ йиллардан буён раислик қилиб келаётган Муса Ерниязовнинг ўлими тўғрисида хабарлар тарқалди, қисқа вақт ичида расмийлар бу хабарни рад этдилар.

Аввалроқ, Ерниязовнинг коронавирусга чалиниб, даволанаётгани маълум қилинган эди.

Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарнинг ягона манбаси маҳаллий Repost.uz нашри бўлди.

Бироқ нашр бош муҳаррири сайтнинг ҳакерлар ҳужумига учраганини маълум қилиб, Repost.uz раиснинг ўлими борасида ёлғон маълумот тарқатмаганини таъкидлаб чиқди.

Ерниязов ўлдига чиқарилган хабар Repost.uz нашри билан боғлиқ ҳолда тарқалган бўлсада, ушбу хабарни ўз Telegram каналларига жойлаштирган бир гуруҳ қорақалпоғистонлик журналистлар 25 июль куни ярим тунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўз уйидан олиб кетилгани борасида чиққан хабарлар шов-шувга айланди.

Бу хабарларга кўра, орган ходимлари Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz нашрлари бош муҳаррирлари билан деярли уч соат суҳбат қилган.

Кейинчалик журналистлар қўйиб юборилган бўлсада, уларнинг телефонлари ва ноутбуклари олиб қўйилган.

Қорақалпоғистон прокуратураси журналистларнинг олиб кетилганини тасдиқлаган, Ерниязов ўлимига оид хабарни қорақалпоқ тилига ўгириб тарқатган сайтлар бош муҳаррирлари билан профилактик суҳбат ўтказилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат матбуот эркинлиги бўйича халқаро рейтингларда ҳануз қуйи поғоналарни эгаллаб турган Ўзбекистонда журналистлар фаолиятига нисбатан навбатдаги босим ўлароқ баҳоланмоқда.

Би-би-си прокуратурага олиб кетилган қорақалпоғистонлик журналистлардан бири, Makan.uz нашри муҳаррири Лолагул Қаллихонова билан суҳбатлашди.

BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -    / bbcuzbek  
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook:   / bbcnewsuzbek  
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram:   / bbcuzbek  
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии

Информация по комментариям в разработке